Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Маълум қилинишича, 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан «Жиззах-Дўстлик-Гагарин» йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.
Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






