Колумбиянинг Калдас муниципиалида ер кўчкиси содир бўлди, дея хабар қилмоқда Reuter ахборот агентлиги.
Кўчкига тинимсиз ёғингарчилик сабаб бўлган. Ҳодиса аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудда рўй бергани туфайли ўнлаб уйлар вайронага айланган. Табиий офат 11 нафар инсоннинг ўлимига олиб келди. Уларнинг 4 нафари ёш болалардир. Бундан ташқари, ярадорлар ҳам бор. Айни вақтда фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа жойида иш олиб бормоқда.






