АсосийDunyo

Германияда сайёҳлар автобуси ҳалокатга учради

'Германияда сайёҳлар автобуси ҳалокатга учради'ning rasmi

Германияда сайёҳлар автобуси ҳалокатга учради, деб ёзмоқда Сегодня нашри.

Воқеа Хоккенҳайм шаҳри яқинида рўй берган. Автобус унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган юк ташувчи автомобиль билан тўқнашиб кетган. Бу вақтда автобус бортида 30 дан ортиқ сайёҳлар бўлиб, улар турли даражада тан жароҳати олган. 5 киши аҳволи ўта жиддий бўлгани боис вертолётда шифохонага олиб кетилган бўлса, 4 нафари тез ёрдам машинасида касалхонага етказилган. Улар АҚШ, Канада, Австралия фуқаролари экани хабар қилинмоқда. Жиддий жароҳат олганлар орасида автобус ҳайдовчиси ҳам бор. Ҳозирча бу кимнинг айби билан содир бўлгани тўғрисида аниқ бир нарса дейиш қийин.

    Бошқа янгиликлар