1

Келаси ҳафтада мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 13.10.2018, 23:36
Келаси ҳафтада мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, келаси ҳафтада Тошкентда ва республиканинг бошқа ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда.

15-17 октябр кунлари Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади. 16 октябрда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

16-17 октябрда ёғадиган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

Шунингдек, 15-16 октябрь кунлари шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучаяди.

16-17 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 0-2 даражагача пасаяди, вақти-вақти билан -2 даража совуқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати 5-8 даража илиқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1