Нигерияда 833 нафар болалар “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи жангарилари қўлидан қутқариб олинди, деб хабар бермоқда Ntv.ru нашри.
Уларнинг 290 нафари қизлар, қолгани эса ўғил болалардир. Қутқарув операцияси Майдугури шаҳрида бўлиб ўтган. Ушбу ҳудудда 1,5 мингга яқин ота-онасиз қолган болалар бор. “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи эса айнан шу шаҳарда фаол ҳаракат қилади. 2017 йилда “Фуқаролик қўшма мақсадли гуруҳи” ЮНИСЕФ билан болаларни ёллашни тўхтатиш ва олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини имзолаган. Асир болаларни озод қилишда айнан “Фуқаролик қўшма мақсадли гуруҳи” ташкилотининг кўнгиллилари қатнашган.






