Кумушхон Файзуллаева: «Ватаним учун олтин медаль тақдим эта олганимдан хурсандман»

СПОРТ 14.10.2018, 15:22
Теглар: Фото
Кумушхон Файзуллаева: «Ватаним учун олтин медаль тақдим эта олганимдан хурсандман»

Оғир атлетикачи Кумушхон Файзуллаева -63 кг вазн тоифасида энг яхши натижани кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Албатта, медаль учун кураш осон кечгани йўқ. Ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилгач, мадҳия вақтида кўз ёшларини тийиб тура олмади. Ушбу муваффақиятдан сўнг биз МОҚ матбуот хизмати Кумушхон Файзуллаеванинг фикрлари билан қизиқди.

«Ўсмирлар Олимпиадасига узоқ вақт тайёргарлик кўргандик. Мана, меҳнатларимиз самараси ўлароқ, олтин медални қўлга киритдик. Терма жамоамиз ҳисобига ушбу медални қўшиб қўя олганимдан хурсандман. Жудаям ҳаяжонландим. Биринчи ўрин ва олтин медаль ўз-ўзидан келмайди. Бунинг замирида улкан меҳнат ва мураббийларимнинг катта ҳажмдаги ишлари ётибди.

Фурсатдан фойдаланиб, барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.Спортда энг асосийси, қатъий тартибга риоя қилиш лозим. Шунда натижалар келади. Буни мураббийларимиз штаби ҳам тасдиқлайди. Бу борада менинг омадим келган. Улар бизни ўқитишади, тарбиялашади ва мақсадларимиз сари етаклашади», – деди спортчи.

Терма жамоамиз мураббийи Баҳром Мендибоев ҳам муваффақиятдан сўнг ўз хурсандчилигини яшира олмади.

«Кумушхон Файзуллаева ўсмирлар Олимпия ўйинларининг олтин медалигача бўлган йўлни узоқ вақт давомида босиб ўтди. У 2018 йилги Осиё ва жаҳон чемпионидир. Олимпия ўйинларида бизга Шимолий Корея, Таиланд ва Болгария каби мамлакат спортчилари асосий рақиб ҳисобланардилар. Биз уларни яхшилаб ўрганиб чиққандик. Шимолия Корея спортчиси хато сабабли ўз иштирокини давом эттира олмади. Болгариялик спортчи қиз эса ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони ҳисобланади. Рақиблар кучли эди, бироқ биз уларни мағлуб эта олдик.

Бундай натижалар бизни янада рухлантиради. Энди ноябрь ойида Ашхободда катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Кумушхон у ерда ҳам иштирок этади.Фурсатдан фойдаланиб, яратиб берилган шароитлар учун Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати спортга катта эътибор қаратмоқда. Биз эса ўз навбатида юқори натижалар орқали билдирилган ишончни оқлаймиз», – деди мураббий.

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1