Киев мэри Виталий Кличко ўзининг фейсбук саҳифасида Украина пойтахтига америкалик актёр Арнольд Шварценеггер ташриф буюрганини ёзди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Шварценеггер Киевга бизнес-форум юзасидан келган экан. Кличконинг айтишича, икковлон маза қилиб шаҳар айланишган, тушлик қилишган.
Шварценеггер Киев ёқиб қолганини ва бир кун, албатта, яна келишини айтган.






