1

Ислом Каримовнинг отаси ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 15.10.2018, 11:00
Теглар: Фото
Ислом Каримовнинг отаси ҳақида маълумот берилди

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президентининг отаси ҳақида маълумот берди.

Ислом Каримовнинг отаси 1894 йилда туғилган Абдуғани бобо хизматчи бўлган. У қаттиққўл, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчан киши бўлган ҳамда қатъийлиги билан ажралиб турган.

Абдуғани бобо қатъий тартиб-қоидага риоя қилган ва ўғилларидан ҳам шуни талаб қилган. Маҳаллада катта обрў-эътибор қозонган бўлган. Абдуғани бобо ва Санобар ая фарзандларининг билим олишга интилиши ва доимо ўз устида ишлаши учун шарт-шароит яратишган.

Таъкидланишича, Каримовлар оиласида барча ўғиллар олий маълумотли бўлган, уларнинг уч нафари мактабни олтин медаль билан тугаллаган, уч нафари фан номзоди бўлган – Ибод Ғаниевич, Қуддус Ғаниевич ва Ислом Абдуғаниевич. Бу ўша вақтлар ва бугунги давр учун – ноёб ҳодиса. Кейинроқ Ислом Каримов академик даражасигача эришди.

Ака-укаларнинг бари феноменал хотира билан ажралиб турган. Бу оилавий хусусият эди. Ака-укалар ҳозиргина ўқилган матнни ким ёддан айтиб бера олиши борасида ўзаро беллашишган. Кейинчалик уларнинг орасидан кимдир олийгоҳ ўқитувчиси, кимдир судья, хизматчи, олим ва президент бўлди. Бу оила учун ўғил фарзандларнинг билим олиши биринчи ўринда бўлган. Ушбу ҳаётий позицияга содиқликни вақтнинг ўзи тасдиқлади.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1