1

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи билан бирга ОТМлар тўлов-контрактлари ҳам ошади

ЖАМИЯТ 15.10.2018, 11:29
Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи билан бирга ОТМлар тўлов-контрактлари ҳам ошади

Ўзбекистонда 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб илк маротаба ОТМларда тўлов-контрактлар энг кам иш ҳақи миқдорига боғлаб қўйилган. Бу эса энг кам иш ҳақи ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошишини англатади, дея маълум қилади Хушнуд Худойбердиев.

Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёнининг 12-иловасига изоҳда энг кам иш ҳақи миқдори оширилганда мос равишда тўлов-контракт қиймати миқдори навбатдаги семестр бошидан ошириб борилиши белгиланган.

Бу шуни англатадики, контрактлар баҳорги семестрдан, яъни март ойидан ошади, кузги семестрга тўланган контракт учун қўшимча тўлов тўлаш шарт эмас.

2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади (агар яна ЭКИҲ ошмаса):

Бакалавриат:

1-тоифа: 45 баробар— 9 миллион 122 минг 850 сўм;

2-тоифа: 46 баробар — 9 миллион 325 минг 580 сўм;

3-тоифа: 50 баробар — 10 миллион 136 минг 500 сўм;

4-тоифа: 55 баробар — 11 миллион 150 минг 150 сўм;

5-тоифа: 60 баробар — 12 миллион 163 минг 800 сўм.

Maгистратура:

1-тоифа: 49 баробар – 9 миллион 933 минг 770 сўм;

2-тоифа: 51 баробар – 10 миллион 339 минг 230 сўм;

3-тоифа: 55 баробар – 11 миллион 150 минг 150 сўм;

4-тоифа: 61 баробар – 12 миллион 366 минг 530 сўм;

5-тоифа: 66 баробар – 13 миллион 380 минг 180 сўм.

Агар контракт олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйилган бўлса ҳам барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишга тўғри келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1