1

«Ёш мутахассис – келажак бунёдкори»да коллеж битирувчилари ишга таклиф қилинди

ЖАМИЯТ 15.10.2018, 13:31
«Ёш мутахассис – келажак бунёдкори»да коллеж битирувчилари ишга таклиф қилинди

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш мақсадида Юнусобод тумани ҳокимиятида «Ёш мутахассис – келажак бунёдкори!» шиори остида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлим мудири — Бунёдбек Ғофуров, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази бўлим бошлиғи — Акмал Абдужабборов, Давлат солиқ инспекцияси Юнусобод туман бўлими мутахассиси — Мирзоҳид Султонов, «ЧИНА CАМПУС НEТWОРК УЗБEКИСТАН» маркетинг компанияси раҳбари — Одилжон Худойбердиев ҳамда Юнусобод туманидаги 6 та касб-ҳунар коллежлари битирувчилари қатнашди.

Битирувчи ёшлар билан суҳбат давомида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида уларга маълумотлар бериш, билимли мутахассисларни тайёрлашда корхона ва ташкилотлари билан таълим муассасалари ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Шунингдек, Юнусобод туман ҳокимлиги томонидан «2018-2019-йилларда Юнусобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, йирик саноат корхоналарини ишга туширилиши натижасида яратиладиган янги иш ўринлари», «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси томонидан «Ёшлар-келажагимиз» давлат дастурининг моҳияти, ёшлар учун берилаётган имкониятлар ҳамда имтиёзлар”, Давлат солиқ инспекцияси Юнусобод туман бўлими томонидан «Битирувчи ёшлар ишга қабул қилинганида тўланадиган солиқлар ва имтиёзлар», ёшларнинг хорижий мамлакатларда таълим олиши тўғрисида «ЧИНА CАМПУС НEТWОРК УЗБEКИСТАН» компанияси томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Маълумот ўрнида Юнусобод туманида жами 6 та касб-ҳунар коллежлари мавжудлиги, жорий йилда 23 та йўналишдаги мутахассисликлар бўйича 2 219 нафар ёшлар ўқишни тамомлаётганлиги қайд этилди. 30 нафар тумандаги ишлаб чиқариши юқори бўлган корхона ва ташкилотлар иш берувчи сифатида 150 нафар битирувчиларни ходимлар учун яратилган шароитлар, мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириб, ишга таклиф қилишди. Битирувчи ёшлар ва иш берувчилар ўртасида савол- жавоблар бўлиб ўтди.

Тадбир сўнггида, иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларига ўзларига муносиб бўлган битирувчи ёшларни амалиёт ўташга ва кейинчалик ўзларинг ташкилотларига ишга олишга келишиб олинди.

Шаҳноза Нуруллаева





Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1