1

Германия Бундестаги Вице-президенти билан учрашув

ЖАМИЯТ 15.10.2014, 18:40
Германия Бундестаги Вице-президенти билан учрашув
2014 йилнинг 15 октябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Берлин шаҳрида Германия Федератив Республикаси Бундестаги Вице-президенти Улла Шмидт билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида икки давлат муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим масалалари ҳамда Ўзбекистон-Германия парламентлараро ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Германия томонига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қуйи палатаси ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органларига 21 декабрда бўлиб ўтадиган умумхалқ сайловлари тўғрисида маълум қилинди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Германия тадбиркорлар уюшмалари асосий бирлашмаларини ўз ичига олган Шарқий қўмитада ҳам учрашув ўтказди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1