АсосийDunyo

Сомалида кетма-кет портлаш бўлди

'Сомалида кетма-кет портлаш бўлди'ning rasmi

Сомалининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Байдабо шаҳрида кетма-кет портлаш рўй берди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Бунинг оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 40 га яқин киши жароҳат олди. Шифокорлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Reuters ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, биринчи портлаш шаҳарнинг марказий кўчаси яқинидаги ресторанда содир этилган. Унда 7 киши ҳалок бўлди. Қаҳвахонада содир этилган иккинчи портлаш оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳар икки воқеа ҳам худкуш-террорчилар томонидан амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар