Туркия ғарбидаги Измир вилоятида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган юк машинаси ҳалокатга учради, деб хабар берди РИА новости нашри.
Гап шундаки, транспорт воситаси дарёга ағдарилиб кетган. ЙТҲ оқибатида 19 киши қурбон бўлди. Бундан ташқари яна 11 нафар инсон тан жароҳати олгани хабар қилинмоқда. Юк машинаси Истанбул-Измир трассаси бўйлаб кетаётган эди. Муҳожирлар қайси давлат фуқаролари экани маълум эмас. Маҳаллий ОАВ тарқатган хабарларга қараганда, ҳайдовчи ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотган.






