АсосийDunyo

Россияда Нигерия шаҳзодаси вафот этди

'Россияда Нигерия шаҳзодаси вафот этди'ning rasmi

Череповецда Нигерия шаҳзодаси Габриэль Сегун вафот этди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.

Шаҳзода Вологда вилояти фуқароси бўлмиш Наталья Веденинага уйланган эди.

Маълум бўлишича, 32 ёшли шаҳзода “Платина” кўнгилочар клубида инфарт туфайли қазо қилган.

Унинг 50 ёшли турмуш ўртоғининг айтишича, Сегун юрагидан сира шикоят қилмаган.

Нигериядан шаҳзоданинг қариндошлари дафн маросимига етиб келишолмайдиган бўлди, негаки ҳужжатларни расмийлаштириш жуда кўп вақтни олади.

    Бошқа янгиликлар