Ахборот хизматлари ва ОАВ ходимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 15.10.2014, 20:00
Ахборот хизматлари ва ОАВ ходимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди

Тошкентда Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ААниқўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг қўшма лойиҳаси доирасида «Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли демократик жамиятни барпо этишда ОАВ ролини ошириш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақида uza.uz хабар беради.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида фуқаролик жамияти институтлари тизими мустаҳкамланиб, «учинчи сектор» ва маҳалла институти жадал ривожлантирилаётгани, ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг роли кучайиб бораётгани ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва ижтимоий шериклик муносабатларини йўлга қўйишга доир чоралар кўрилаётганини таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда масс-медианинг фаол иштирокини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ва Президентимизнинг 2013 йил 12 декабрда қабул қилинган «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган ахборот соҳасига оид вазифаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда оммавий ахборот воситалари иштирокининг аҳамиятини ошириш чоралари ҳақида ҳам сўз юритилди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1