Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг чорловига жавоб қайтарди.
Мейвезер жангга розилик билдириб, ўзининг инстаграмдаги саҳифасида “Лас-Вегасни яна бир бор машҳур қиламиз”, деб ёзган. Ҳабиб эса бунга “Фақат Лас-Вегасда эмас”, деб жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Хабиб Нурмагомедов "чангалзорда фақат битта қирол бўлиши лозим"лигини айтиб Мэйвезерни жангга чорлаганди.






