Гватемалада 3 мингдан ортиқ гондурасликлар ўз ватанларидаги қашшоқлик ва зўравонликдан қочиб, қўшни мамлакат чегарасидан ўтишмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
“Муҳожирлар карвони” деб номланувчи мухожирлар оқими ёшлар, қариялар, аёллар, болалар, хуллас, барча ёшдаги инсонлардан иборат. Гватемала шаҳрида полиция билан рўй берган тўқнашувдан сўнг улар Эскуипулас шаҳри томон йўл олишди. АҚШ вице-президенти Майк Пенс Марказий Американи оммавий миграцияни тўхтатишга чақирди.






