АҚШнинг Флорида штатида Майкл довули ҳамон давом этмоқда, деб хабар берди РЕНтв.ру нашри.
Бу ерда минглаб уйлар турли даражада зарар кўрган бўлса, яна минглаб оилалар электр тармоғидан узилиб қолган. Мамлакат президенти Дональд Трамп штатга бориб, вазият билан танишди. У аҳоли билан учрашиб, қандай ёрдам керак бўлса, барчасини беришга тайёр эканини таъкидлаган. Шу вақтга қадар табиий офат 18 кишининг ўлимига сабаб бўлган.






