Германиянинг Кёльн шаҳридаги темирйўл станциясида номаълум шахс бир неча кишини гаровга олди, дея хабар қилмоқда The Guardian нашри.
Воқеа жойига етиб келган полиция жиноятчини қўлга олиб, гаровдагиларни қутқаришга муваффақ бўлган. Бироқ бунга қадар у гаровга олинган одамларга жиддий бўлмаган жароҳат етказиб улгурган эди. Полиция билан отишма вақтида унинг ўзи ҳам жароҳат олган. Ушбу жараён вақтида станциядан барча йўловчилар эвакуация қилинди. Қутқарув амалияёти вақтида жиноятчига қарата ўқ узилган. Натижада эса у жароҳат олган.






