1

Алишер Усмонов «Газпром инвестхолдинг» бош директори лавозимидан кетди

ДУНЁ 16.10.2014, 08:43
Алишер Усмонов «Газпром инвестхолдинг» бош директори лавозимидан кетди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «Газпром инвестхолдинг» МЧЖ бош директори лавозимини тарк этди. Бу ҳақда ТАССга таяниб, Gazeta.ru хабар бермоқда.

Компания томонидан берилган маълумотларга кўра, 2000 йилдан бери «Газпром инвестхолдинг»га раҳбарлик қилиб келган Алишер Усмонов бош директор лавозимидан ўз хоҳиши билан бўшаган.

Компаниянинг янги бош директори этиб Евгений Шадрин тайинланди. Хабар берилишича, Шадрин аввал «Газпром инвестхолдинг»нинг шўъбаси бўлмиш «Факторинг-Финанс» МЧЖга раҳбарлик қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1