“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг туман босқичлари ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 16.10.2014, 15:08
“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг туман босқичлари ўтказилмоқда

"Камолот” ЁИҲ тизимида "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик танловининг Шайхонтоҳур туман босқичи ўтказилди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма уч йиллик тантанасида сўзлаган нутқи асосида тузилган мавзулар доирасида Тошкент Ислом университети мажлислар залида бўлиб ўтди.

Кўрик-танловни "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси очиб берди. Кенгаш раиси ҳозирги кунда республикамизда, шунингдек, туманда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтган ҳолда, "Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг бир неча вазирликлар ва қўмиталар ўртасида ўтказилиши ҳам бу соҳага бўлган эътиборнинг юқори даражада эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловида ҳам юқорида санаб ўтилган талаблар асосида тайёрланган туманнинг илғор маънавият тарғиботчилари ўзаро баҳслашдилар.

Танлов доирасида иштирокчилар томонидан тайёрланган тақдимот материаллари, фотоальбомлар, турли тарқатма материаллари ҳамда тарғибот жараёнида қўлланиладиган бошқа воситалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Танловда Тошкент Алоқа касб-ҳунар коллежининг "Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Н.Миралиева ғолиб деб топилди. Ғолиб кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Manba:www.kamolot.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1