Танзаниянинг Муруфити қишлоғида сеҳргарликда тахмин қилинган етти кишини ёқиб юборишди, дея хабар беради The Mirror.
Полиция берган маълумотга кўра, қишлоқ аҳолиси ўша “жодугар” ва “сеҳргар”ларга масжидни ўраб олган ҳолда ҳужум қилишган, уларни бўлаклаб ташлаб, кейин ёқишган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафаридан бошқаларининг ёши 60дан юқори.
Соқчилар жанжал сабабчиларини, жами 23 кишини қўлга олди. Уларга нисбатан қасдан қотиллик қилганлик бўйича айблов қўйилмоқда.
Маҳаллий ҳуқуқ ҳимояичиларининг фикрича, Танзанияда бир йилда тахминан 500га яқин “жодугар” ва “сеҳргар”лар ўлдирилади.





