Сурхондарёда марҳум қариндошининг паспортидан фойдаланиб келган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 22.10.2018, 10:32
Сурхондарёда марҳум қариндошининг паспортидан фойдаланиб келган шахс аниқланди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги "Қўштепа" маҳалласида яшовчи Санжар Ғоипов 1991 йил туғилган марҳум қариндоши Шуҳрат Шокиров (исм-шарифлар ўзгартирилди) номига берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳамда унинг шахсий маълумотлари асосида бундан саккиз йил муқаддам фуқаролик паспортини олган.

Қонунларимизда ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, у мазкур ҳужжатдан беш йил давомида фойдаланиб келган. 2015 йил март ойида янги шаклдаги биометрик паспортни ҳам қўлга киритган.

Йигирма бир ёшида ўта қинғир ишга қўл урган бу шахснинг қалтис хатти-ҳаракатлари орадан етти йил ўтиб, фош бўлиб қолди.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтда С.Ғойиповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1