АсосийDunyo

Ҳимолайда ҳалок бўлганлар сони 32 кишига етди

Ҳимолай тоғларининг Непал қисмида содир бўлган кучл қорбўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 нафар етди. Аввалроқ, уларнинг сони 16 кишини ташкил этган эди. Кейинчалик қутқарувчилар томонидан яна 24 нафар одамнинг танаси топилди.

Қурбонлар Польша, Исроил, Непал, Канада ва Ҳиндистон фуқароларидир, дея хабар беради "Интерфакс". Бундан ташқари, қутқарувчилар яна 100 нафар сайёҳ билан алоқа чиқа олишмаяпти. Уларнинг ҳаммаси тоғ саёҳати – треккинг билан шуғулланишга чиқишган эди.

Фалокатга “Худхуд” тўфони олиб келган ноқулай об-ҳаво сабаб бўлди.

    Бошқа янгиликлар