АсосийJinoyat

Бухорода танишининг 57 минг долларини ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди

'Бухорода танишининг 57 минг долларини  ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида шу йил 21 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2014 йил 10 ноябрь куни Чармгарон МФЙда яшовчи Ш.М. таниши Ж.Х.га биргаликда темир олди-сотдиси билан шуғулланишни айтиб, алдов йўли билан 57 минг АҚШ доллар пулини олади.

Аммо у берган ваъдасини бажармай, шу кунгача пулларни қайтариб бермаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ш.М. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар