Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчисиэлчиси Ерик Утембаевни эгаллаб турган лавозимидан вақтинча четлатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
"Давлат раҳбарининг фармони билан Утембаев Ерик Милтиқбаевич Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозим ваколатларини бажаришдан вақтинча четлатилди", - дейилади Қозоғистон президенти сайтида эълон қилинган ахборотда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси давлат бюджети маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.
Дипломат масъулиятли давлат лавозимини эгаллаб тургани ҳолда, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги маъмурий биносида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича қасддан сохта ҳужжат имзолаган. Ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори 140 миллион тенгедан ошиб кетган.






