1

Сохта МИБ ходими фуқародан олган 31000 АҚШ долларни «ухлатди»

ЖИНОЯТ 23.10.2018, 16:16
Сохта МИБ ходими фуқародан олган 31000 АҚШ долларни «ухлатди»

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 22 октябрь куни фирибгарлик юзасидан ИИВга ҳужжатлар келиб тушган.

Унга кўра, шу йил май ойида Тошкент вилояти Зангиота тумани «Бўзсув» ҚФЙда яшовчи О.У., Тошкент туманида яшовчи Х.С.га ўзини МИБ ходими деб таништириб, унга Юнусобод тумани Марказ 6-даҳадаги хонадонолардан бирини МИБ томонидан хатланган ва аукцион савдосига қўйилган мулк сифатида кўрсатиб, 2 ой муддат ичида арзон нархда олиб беришини ваъда қилгани ва алдов йўли билан 17 май куни ундан 31000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.У. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1