АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи Жозеф Рауч ва Стефани Роундри рекод даражадаги 1,6 миллиард долларлик совринни қўлга киритиш мақсадида Мега Миллионс жекпотидан умумий миқдори 2.2 миллион долларга тенг чипталарни сотиб олишди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Уларнинг таъкидлашича, ютуқдан умидлари жуда катта. Ҳозирга қадар мазкур ўйинга 280 миллионга яқин чипталар сотилган. Маълумотларга кўра, уларнинг 60 фоизини Жозеф Рауч ва Стефани Роундри харид қилган. “Мен аллақачон ютганимизга ишонаман. Биз барчасини ҳисоб- китоб қилиб кўрганмиз. Тўғри, бу жуда катта таваккал, аммо бу шунга арзийди”, деди Жозеф Рауч.