1

Тошкент метроси МДҲда энг яхшиларидан бири

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 08:12
Тошкент метроси МДҲда энг яхшиларидан бири

Пойтахтимизда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари, ушбу транспорт тури учун вагон, турли эҳтиёт қисм ва ускуналар ишлаб чиқарадиган йирик саноат корхоналарини бирлаштирган «Метро» халқаро ассоциацияси кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА
Унда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.
Тадбирда айни пайтда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари кунига 16 миллионга яқин йўловчи ташиётгани, бу борадаги йиллик кўрсаткич эса қарийб 5 миллиард нафарни ташкил қилаётгани таъкидланди.
Тадбир доирасида иштирокчилар Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи фаолияти билан ҳам танишади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1