1

Андижон ёшлари терроризмга қарши

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 08:14
Андижон ёшлари терроризмга қарши

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди. ЎзА шундай хабар бермоқда.
Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама комил инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг ўз истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши учун шароитлар яратиш, миллий менталитетимизга ёт бўлган турли оқимлар, хусусан, “оммавий маданият” таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
– Шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги глобаллашув даврида экстремизм, терроризм, “оммавий маданият” каби турли иллатлар инсоният тақдирига жиддий хавф солмоқда, – дейди “Адолат” социал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши раиси Алишер Шодмонов. – Айни тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам фарзандларимизни ана шу таҳдидлардан асраш, улар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида фикр алмашишдир.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1