Сурхондарёда лўли фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 24.10.2018, 14:27
Сурхондарёда лўли фирибгарлар ушланди

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман суди асли лўлилар қавмига мансуб бўлган судланувчилар — С.Тўлқинова ва М.Солиевага(исм-шарифлар ўзгартирилган) нисбатан тегишли жазо тайинлади.

Ўзаро жиноий тил бириктирган ҳамтовоқлар қинғир режасини қуйидагича амалга оширишган.

С.Тўлқинова М.Солиева билан бирга 2018 йил 6 август куни соат 08:30 лар чамаси Қизириқ тумани «Оқжар» маҳалласидаги «Истара» номли деҳқон бозорида кўришишди. Ўтган-қайтган йўловчилар орасидан шерободлик Ч.Усмонов уларнинг кўзига “иссиқ” кўринди шекилли, уни тунашни режалаштиришди. Икковлон ҳеч нарсадан хабари йўқ, бамайлихотир кетаётган жабрланувчининг ортидан тушдилар.

Бироздан сўнг С.Тўлқинова садақа сўраб, Ч.Усмоновнинг йўлини тўсди ва алламбало гаплари билан уни чалғита бошлади. М.Солиева эса пайтдан фойдаланиб, жабрланувчининг орқа томонига ўтди ва унинг ўзига сездирмаган ҳолда қўлидаги сумкасининг ташқи томонини ўткир тиғ билан кесишга улгурди...

Фирибгарлар сумка ичидаги 2 миллион сўм пулларни шу тариқа қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинишга уринганларида Қизириқ тумани ИИБнинг тезкор ходимлари томонидан ушланди, деб ёзмоқда ЎзА.

Суд асли лўлилар қавмидан бўлган жиноий шерикларга тегишли жазо тайинлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1