АсосийJinoyat

Каттақўрғонда ноқонуний авиакасса ташкил қилган шахс аниқланди

'Каттақўрғонда ноқонуний авиакасса ташкил қилган шахс аниқланди 'ning rasmi

Департаментнинг Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг давомида, фуқаро Г.А. давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний авиакасса ташкил қилиб, 8 нафар фуқарога авиачипта олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 16,8 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Г.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар