1

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини аниқламади

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 08:32
Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини аниқламади

Болалар меҳнати масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш иш режасига мувофиқ Ўзбекистонда болалар меҳнати бўйича миллий мониторинг ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 18 сентябридан 25 октябригача давом этиши режалаштирилган мазкур мониторингни ўтказиш мақсадида мамлакат касаба уюшмалари раҳбарлигида 8 та территориал ишчи гуруҳлари тузилиб, уларга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмаларининг хотин-қизлар Кенгашлари, ҳудудий нодавлат ташкилотлар вакиллари жалб этилди. Шунингдек, ушбу мониторингда Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари фаол иштирок этмоқдалар ва улар томонидан техник кўмак кўрсатилмоқда.

15 октябрь ҳолатига кўра, территориал ишчи гуруҳлари экспертлари томонидан тахминан 30 минг километр масофа босиб ўтилиб, 124 та қишлоқ туманларига ташриф буюрилган. Шулар давомида потенциал хавф мавжуд бўлган жойларга 548 марта, жумладан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга 247 марта, фермер хўжаликларига 301 марта ташриф буюрилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси портали хабар берди.

Территориал мониторинг гуруҳи маълумотларига кўра, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўртача давомат кўрсаткичи 89 фоизга тенг.

Барча таълим муассасаларида 18 ёшдан кичик бўлган ўқувчиларнинг пахта теримига жалб қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида эълонлар осиб қўйилган.

Территориал мониторинг гуруҳи томонидан болаларнинг пахта далаларида ишлаётгани аниқланган алоҳида ҳолатлар бўйича далолатномалар тузилди ва меҳнат инспекцияси ёрдамида маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш очилди.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Н. Накви сўзларига кўра, вакиллар далаларга ташриф буюриб, болалар меҳнатини кўрмади. Улар барча ишлар Халқаро меҳнат ташкилоти миссиясининг 2013 йилдаги ҳисоботида қайд этилгани каби бораётганига амин бўлди. Ташриф буюрилган барча фермер хўжаликлари пахта терувчилар билан шартнома тузган бўлиб, уларнинг паспорт нусхаларига эга. Энг ёш теримчи 19 ёшда экани маълум бўлди. Шу тариқа, Жаҳон банки вакиллари мактаб ўқувчиларини тизимли равишда пахта теримига жалб этиш бўйича ҳеч қандай далилларни қўлга киритмади. Бу, уларнинг фикрича, ХМТнинг ўтган йилги ҳисоботига тўғри келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1