1

Михаил Саакашвили Грузия халқига Facebook орқали мурожаат қилди

ДУНЁ 17.10.2014, 08:36
Михаил Саакашвили Грузия халқига Facebook орқали мурожаат қилди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали грузин халқига мурожаат қилиб, мамлакат ривожланиш моделини биргаликда муҳокама қилишга чақирди, деб хабар бермоқда «Новости-Грузия».

«Сизлардан ғоя ва маслаҳатларингизни сўраб мурожаат қиляпман. Менинг Facebook’даги саҳифамга ёзинг. Жамоам билан биргаликда мен барча фикрлар билан танишиб чиқамиз. Уларнинг таҳлили натижасига кўра, мамлакатимизнинг янги кунини муҳокамага қўйишни таклиф қиламан», − деди Саакашвили.

Шунингдек, у ҳозирги даврда мамлакат олдинга эмас, орқага кетаётганини таъкидлаган. Маълумот учун, айни пайтда АҚШда бўлиб турган собиқ президент ва унинг «Ягона миллий ҳаракат» партиясига нисбатан Грузияда жиноий иш қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1