1

Австралиялик ўқувчи акулани ўз овози билан қўрқитди

ДУНЁ 17.10.2014, 08:42
Австралиялик ўқувчи акулани ўз овози билан қўрқитди

Австралиянинг янги жанубий Уэльс штатида 13 ёшли серфинг билан шуғулланувчи қиз акулани қўрқитди. Воқеа Сентрал Кост шаҳрида жойлашган чўмилиш ҳавзасида содир бўлди, деб ёзади The Daily Mail.

Кирра-Бель Олссон (Kirra-Belle Olsson) тонгда ҳавзага йўл олади. Ўқувчи сувга тушгандан сўнг кимдир уни ушлаётганлигини сезади.

“У, аввалига дугоналаридан бири деб ўйлайди ва ёрдамга чақиради. Шундан кейин акула уни қўйиб юборади”, - дейди қизнинг отаси. Унинг сўзларига кўра, гидрокостюм Олссонни оғир жароҳат олишдан асраб қолган.

Қизнинг дўстлари уни соҳилга олиб чиқишади ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади. Шундан кейингина Олссонни маҳаллий касалхонага етказишади.

9news.com.au портали берган хабарга кўра, ҳужум қилган акула бир метр узунликда бўлган. Соҳил қутқарувчилари сувга тушмасликни тавсия қилишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1