1

Тендер баҳонасида 57 500 долларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 26.10.2018, 15:06
Тендер баҳонасида 57 500 долларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида фирибгарлик содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Қирқёп қишлоғида яшовчи Ш.Б. шу йил 8 июль кунидан 13 июль кунигача бўлган вақт оралиғида Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.Ю. раҳбарлигидаги корхонани ўтказилган тендерда қатнашиши учун ёрдам беришлигини ва бунинг учун банкка пул тўлаш кераклигини айтиб, алдов йўли билан ундан 57 500 АҚШ долларини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ш.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1