1

АҚШда ёш болалар кетаётган автобус ағдарилиб кетди

ДУНЁ 17.10.2014, 12:41
АҚШда ёш болалар кетаётган автобус ағдарилиб кетди

АҚШда болаларни олиб кетаётган автобус билан йўл фалокати содир бўлди. Фалокат 16 октябр куни Вайоминг штатининг шимолий-ғарбида рўй берди. Автобусда жами 13 нафар бола бўлган, улардан бири икки ёшда, яна бири эса тўрт ёшда.

ТАСС маълумотига кўра, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган, транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган. Автобус йўловчилари жиддий жароҳат олмаган. Барча болалар хавфсизлик мақсадида касалхоналарга етказилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1