АсосийDunyo

Актёр ва собиқ амалдорларга шубҳали жўнатмалар келди

'Актёр ва собиқ амалдорларга шубҳали жўнатмалар келди 'ning rasmi

Голливудлик актёри Роберт де Нирога ҳамда АҚШнинг собиқ бош вазири Жо Байден ва собиқ бош прокурор Эрик Холдерларга шубҳали буюм солинган жўнатма почта орқали келди, дея хабар қилди The Hollywood Reporter нашри.

Текширув натижасига кўра, унда қўлбола бомба бўлган. Аввалроқ портловчи қурилма жўнатмалари собиқ президент Барак Обама ва яна бир нечта давлатнинг собиқ амалдорларига ҳам юборилган эди. Улар орасида Хиллари Клинтон ва миллиардер Жорж Сорос ҳам бор.

Бомбаларнинг нима учун ва ким томонидан айнан собиқ амалдорларга юборилаётгани ҳозирча сирлигича қолмоқда. Президент Дональд Трампнинг фикрига кўра, ушбу жўнатмалар унинг рақиблари томонидан амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар