АсосийDunyo

Франциялик мактаб ўқитувчиси ўзини ўргимчак-одам сифатида синаб кўрди

'Франциялик мактаб ўқитувчиси ўзини ўргимчак-одам сифатида синаб кўрди 'ning rasmi

Франциялик мактаб ўқитувчиси 56 ёшли Ален Роберт Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган энг баланд бинода ўзини ўргимчак-одам сифатида синаб кўрди, деб хабар қилди ТАСС нашри.

Гап шундаки, у баландлиги 230 метр бўлган Херон минорасига ҳеч қандай қурилмаларсиз осилиб чиққан. Бу жараённи Роберт деярли бир соат давомида амалга оширди. Ален Робертнинг сўзларига кўра, ўқитувчилик унинг касби бўлса, осмонўпар биноларга чиқиш унинг хоббиси.

У бу ишни 11 йил аввал бошлаган ва ҳозирга қадар Дубайдаги Бурж-Халифа, Париждаги Эйфел ва шу каби дунёнинг энг машхур 150 дан ортиқ минораларига кўтарилган. Ўзини ўргимчак-одам деб атайдиган Ален Роберт айрим ҳолатларда бу ишни тегишли идоралардан рухсатсиз бажаради ва жаримага тортилади.

    Бошқа янгиликлар