АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

'Тошкент шаҳрида доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди'ning rasmi

Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

“Ҳукуматнинг 2018 йил 26 октябрдаги қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди“, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхатда шу пайтгача 69 та ташкилот мавжуд эди.

    Бошқа янгиликлар