1

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 16:21
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди

2014 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури бошқарувчиси Ҳелен Кларкни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Орол денгизи минтақасида экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда БМТ ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер иштирок этди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1