АсосийJamiyat

Ўзбек ошпази яна Гиннеснинг рекордлар китобига қирмоқчи

МДҲ мамлакатларида машҳур ўзбек ошхонасининг ошпази Ҳаким Ғаниев 2014 йилда ҳам яна Гиннеснинг рекордлар китобига кириш ниятида, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Айтиш керакки, ўтган йилнинг октябрь ойида ошпаз “Интеррекорд” Халқаро рекордларни рўйхатдан ўтказиш агентлиги иштирокида Москвадаги “Қозон” чойхонасида умумий оғирлиги 500 килограммга тенг бўлган дунёдаги энг катта норин тайёрлаган эди.

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Марғилон шаҳри фарзанди бўлган Ҳаким Ғаниев бу сафар Минскда яна бир ўзбек миллий таоми − лағмон тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатмоқчи. Бунинг учун у ярим центнер гўшт ва сабзавотлар, шунингдек, 1 километрлик лағмон хамири ишлатишни режалаштирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар