2014 йилдан бери 56 минг 800 нафар қочоқ ва мигрантлар ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
БМТнинг Халқаро Миграция Ташкилоти суриштирувлари натижасида 1 октябрга қадар ҳалок бўлган муҳожирларнинг 28 минг 500 нафари Европага кўчиб бормоқчи бўлган.
Ҳозирги кунда энг кўп муҳожирлар Жанубий Америка давлатлари ҳисобига тўғри келади. Айниқса Венесуэладан кетиб қолаётган қочоқлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Шунингдек, Осиё давлатлари қочоқлари ҳам жуда катта миқдорни ташкил қилади.
Қочоқлар Африка давлатларининг азалий муаммоси дейиш мумкин. Қанча қурбонларга қарамай африкаликлар Ўрта эр денгизи орқали Европа томон сузиб ўтишни тўхтатишмаяпти ва натижада кўплаб муҳожирлар денгизга ғарқ бўлиб ҳалок бўлмоқда.






