1

Умра зиёратига жўнаб кетган ўзбекистонликлар 5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлаштирилди (фото)

ЖАМИЯТ 02.11.2018, 08:47
Умра зиёратига жўнаб кетган ўзбекистонликлар 5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлаштирилди (фото)

Ўтган кунларда бир гуруҳ ўзбекистонлик зиёратчилар Умра зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эдилар. Ўзбекистондан Умра амалларини адо этиш ниятида муборак заминга етиб борган фуқаролар Маккаи Мукаррамадаги 4 юлдузли Al Kiswah Hotel Towers ва Мадинаи Мунавварадаги 5 юлдузли Pullman Zamzam Madina Hotel меҳмонхоналарига жойлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Мадина шаҳридаги ишчи гуруҳи аъзоси Музаффар Камоловнинг билдиришича, бу йил зиёратчиларга Мадинаи Мунавварада 5 юлдузли, замонавий ва осмонўпар меҳмонхона ўзбекистонлик зиёратчилар хизматида бўлмоқда. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида жойлашган, зиёратчилар беш маҳал намозларини ушбу табаррук масжидда адо этиш саодатига етишмоқдалар. Айни кунда, зиёратчилар ибодатларини чиройли ва мукаммал адо этишлари учун меҳмонхонада барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Ушбу қўнимгоҳ жуда ҳам ҳашаматли бўлиб, Мадина шаҳрининг узоқ-узоқ чеккаларидан ҳам кўриниб туради.

Меҳмонхонанинг кенг зали киши диққатини ўзига тортади. У ерда янги, қулай ўриндиқлар жойлаштирилган бўлиб, кўчадан чарчаб келган одам учун салқинланиб олишга мўлжалланган.

Зиёратчи ўз хонасига кўтарилмоқчи бўлса, бир нечта лифтлар ишламоқда. Ҳар бир хонада озода кўрпа-ю чойшаблар тўшаб қўйилган. Хонадаги телевизор орқали Каъбаи муаззама ёки Масжидун Набавийни тўғридан-тўғри томоша қилиб ўтиришлари мумкин.

Шунингдек, ҳар бир хонада кийим жавони, ёзув столи, совутгич ва музлатгич ҳам ҳозирланган.

Ишчи гуруҳи томонидан меҳмонхонада тиббиёт бўлими ва Ўзбекистон Ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, тиббиёт бўлими ҳам керакли ўриндиқ ва ётоқ мебеллари билан таъминланган. Шунингдек, зиёратчиларимизга ўзимизнинг ошпазлар томонидан тайёрланган лазиз ва миллий таомлар тортиқ қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1