1

Тошкент вилоятига 17 нафар нотариус керак

ЖАМИЯТ 02.11.2018, 08:49
Тошкент вилоятига 17 нафар нотариус керак

Тошкент вилояти адлия бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган 17 нафар нотариус лавозимларига танлов ҳужжатларини қабул қилишини маълум қилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти давлат нотариал идоралари учун 40 нафар нотариус ёрдамчиси ҳамда 18 нафар нотариус котиби лавозимларига танлов ўтказилмоқда.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахсларнинг ҳужжатлари Тошкент вилояти адлия бошқармасида қабул қилиниши билдирилган.

Батафсил маълумотлар ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти адлия бошқармаси сайтларида келтирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1