1

Сирғали ҳокими машина бозори олдидаги тирбандликларда «маданиятсиз ҳайдовчилар»ни айблади

ЖАМИЯТ 18.10.2014, 13:01
Сирғали ҳокими машина бозори олдидаги тирбандликларда «маданиятсиз ҳайдовчилар»ни айблади

Тошкент шаҳар Сирғали тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев 17 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Сирғали» машина бозори олдида мунтазам тирбандликлар юзага келиши ҳолатига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Кун» хабар бермоқда.

Podrobno.uz’нинг ёзишича, Сирғали ҳокими йўлларда тирбандликлар ҳосил бўлиши билан боғлиқ ушбу ҳолатни маҳаллий ҳайдовчиларда маданиятнинг етишмаслиги билан изоҳлади.

Мақсудхўжаевнинг сўзларига кўра, фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун бозорнинг орқа томонидан ҳам кириш йўли очилган бўлиб, бу ҳолат асосий йўлдаги автомобиллар қатновини бироз камайтирган.

Бундан ташқари, яна бир қўшимча автотураргоҳ қурилган, бироқ ҳайдовчилар ундан деярли фойдаланмайди — «деярли ҳамма ўз автомобилини йўл ёқасига қўйиб кетишни маъқул кўради».

«Ҳайдовчиларимиз оддий ҳайдаш ва автомобилни тўғри тўхтатиб қўйиш маданиятини ўрганмагунларича, вазият ўзгармайди», — дея Сирғали тумани ҳокими сўзларидан иқтибос келтирмоқда Podrobno.uz.

Интернет-нашр хабарида Сирғали ҳокими ҳайдовчилик маданиятини сингдириш учун бирор бир муқобил йўл таклиф қилганми-йўқми, бу ҳақда маълумот берилмаган.

Маълумот учун, ҳафтанинг ҳар дам олиш кунлари, айниқса, «Сирғали» фойдаланувдаги автомобиль ва эҳтиёт қисмлари бозорида савдолар энг юқори чўққига чиқадиган якшанба куни бозор олдидаги Янги Сирғали йўлида мунтазам равишда тирбандликлар юзага келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1