Тошкентда зилзилалар симуляцияси мажмуаси очилди

ЖАМИЯТ 18.10.2014, 13:02
Тошкентда зилзилалар симуляцияси мажмуаси очилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури раҳбари Хелен Кларк хоним ҳамда Гуманитар ёрдам ва фуқаролик мудофааси бўйича Европа комиссияси Бош директорлиги вакиллари Тошкент фуқаролик мудофааси институтида Тошкент зилзилалар симуляцияси мажмуасини очди, деб хабар бермоқда UzDaily.

Мажмуа сейсмик фаоллиги юқори бўлган Марказий Осиё минтақасидаги Ўзбекистонда зилзилаларга тайёргарлик кўришни ташкиллаштириш мақсадида очилди. Аҳолининг табиий офатлар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва бундай вазиятлардаги матонатини ўстириш орқали тайёргарлик даражасини кўтариш мажмуанинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Кларк хоним мажмуага ташрифи давомида сунъий зилзила симуляциясида ҳам қатнашган. Мажмуа қурилишида юқорида келтирилган халқаро ташкилотлар бўлинмаларидан ташқари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Фанлар академияси вакиллари иштирок этган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1