АсосийDunyo

Кема Эбола вируси сабаб портга киритилмади

Мексика ҳукумати Америка денгиз саёҳати кемасини унда Эболага чалинган йўловчилар бор деган шубҳа билан Косумель оролидаги портга киритмади, дея хабар беради lenta.ru BBC Newsга асосланиб.

Carnival Magic кемаси Техас штатининг Галвестон портидан чиққан бўлиб, унинг бортида Эбола вирусидан ҳалок бўлган мижозни даволаган ҳамшира бўлган.

Ҳамшира ва унинг эри карантинда ушлаб турилибди. Бироқ уларга вирус юққанлиги тўғрисида ҳеч қандай аниқлик киритилмаган.

 

    Бошқа янгиликлар