АсосийDunyo

Бермуд оролида “Гонсало” тўфони содир бўлди

Атлантика океанидан келиб чиқувчи “Гонсало” 17 октябр куни кечга яқин Бермуд оролига келиб урилган. Бу ҳақида Америка тўфонларни кузатиш бўйича миллий маркази сайтида хабар берилмоқда.

Бўрон эпимарказидаги шамолнинг тезлиги сониясига 185 километрга тенг бўлган. Бўрон кучли тўлқинлар ва жалани юзага келтирган.

Бермуд ороли ҳукумати тошқин хавфи борлиги сабаб аҳолини огоҳлантирган ва бу ҳудудни тарк этишларини сўраганди. Оролдаги мактаблар ёпилган, “Уйэд” халқаро аэропорти ишламаяпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар