АсосийSport

Бугун AIBA президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади: Раҳимовми ёки Канакбаев?

'Бугун AIBA президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади: Раҳимовми ёки Канакбаев?'ning rasmi

Хабар берганимиздек, Москва шаҳрида Ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA)нинг ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.

Бугун Конгресснинг иккинчи кунидаги энг муҳим масала бу шубҳасиз AIBA президентлигига бўладиган сайловдир. Ташкилот раҳбарлигига ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ҳамда қозоғистонлик Серик Канакбаев ўз номзодларини қўйишган.

Айни пайтда Ғофур Аҳмедович Раҳимов AIBA раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритмоқда. Канакбаев эса Осиё бокс Конфедерацияси президенти бўлиб турибди. Бугунги сайловда Ғофур Раҳимовга омад тилаймиз.

    Бошқа янгиликлар